Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян 4-3 Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта 1-0 Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг

Рўзиқул Бердиев: «Ал-Муҳаррақ» билан финал тарихда қолди, биз «Ал-Холидия»ни яхшилаб ўргандик»

Баҳо:
+ | -

«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси гуруҳ босқичи 1-турида «Ал-Холидия»га қарши ўйин олдидан жамоанинг тайёргарлиги ҳақида гапирди.

Бердиев 15 сентябрь куни Баҳрайн миллий стадионида ўтказилган матбуот анжуманида Баҳрайндаги аввалги оғриқли хотира — 2021 йилги ОФК Кубоги финали ҳақида ҳам саволларга жавоб берди.

Ўша финалда «Насаф» «Ал-Муҳаррақ»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Бердиев мазкур учрашув энди тарихда қолганини таъкидлади.

«Бу воқеага анча вақт бўлди. “Ал-Муҳаррақ” билан финалда ўйнаганимиз ҳам тарихий воқеа эди. Финалгача етиб боришнинг ўзи ҳам биз учун ёмон натижа эмасди», — деди мураббий.

Бироқ Бердиев ҳозирги баҳсни 2021 йилги финал билан таққослашга асос йўқлигини таъкидлади.

«Эртага биз “Ал-Муҳаррақ” билан эмас, “Ал-Холидия” билан ўйнаймиз. Биз бу жамоани яхшилаб ўргандик. Улар тажрибали ва барқарор футбол намойиш этади. Эртанги натижа ўша финалдагидан бутунлай бошқача бўлади, деб ишонаман», — деди «Насаф» устози.

Бердиев «Ал-Холидия» таркибидаги легионерларнинг ҳаракатларига ҳам алоҳида эътибор қаратилганини айтди.

«Рақибнинг кучли таркибини, айниқса легионерларининг индивидуал имкониятларини видеолар орқали батафсил ўргандик. Футболчиларимизга рақибнинг ҳар бир футболчиси бўйича аниқ кўрсатмалар берилди. Улар кимдан қандай хавф кутиш кераклигини яхши билишади», — деди мураббий.

«Насаф» учун Баҳрайн иқлими ҳам алоҳида синов бўлиши мумкин. Бердиев юқори ҳарорат ва намликни жамоа олдида турган асосий қийинчиликлардан бири сифатида қайд этди.

«Биринчи рақамли муаммо — иссиқ. Баҳрайнда ҳарорат жуда юқори, намлик ҳам катта», — деди у.

Шу билан бирга, мураббий иқлимни баҳона сифатида кўрсатмаслигини билдирди. Дарвозабон Абдувоҳид Неъматов ҳам ҳар икки жамоа бир хил шароитда ўйнашини таъкидлади.

«Эртага икки жамоа ҳам бир хил иссиқда ҳаракат қилади. Худо хоҳласа, бор кучимизни бериб, курашамиз ва юртимизга ғалаба билан қайтамиз», — деди Неъматов.

«Насаф» янги Осиё мусобақасини ғалаба билан бошлашни мақсад қилган. Қаршиликлар учун мазкур баҳс нафақат гуруҳдаги илк очколарни қўлга киритиш, балки Баҳрайндаги 2021 йилги мағлубиятдан кейинги янги саҳифани очиш имконияти ҳам ҳисобланади.

Осиё Чемпионлар лигаси 2 | 2026/27 | 1-тур
«Ал-Холидия» — «Насаф»
16 сентябрь, 21:00. Баҳрайн миллий стадиони.

Киритилди: 08:49, 16.09.2026.
Ўқилди: 1220 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик