Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян 4-3 Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта 1-0 Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг

Вальверде: "Атлетико" билан дерби олдидан жамоада энергия ва иштиёқ юқори"

Баҳо:
+ | -

"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Испания чемпионатининг 6-турида "Эльче" устидан 3:2 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг жамоанинг "Атлетико"га қарши дерби олдидан кайфияти ҳақида фикр билдирди.

"Бу ғалабадан жуда хурсандмиз. Ўйиннинг биринчи бўлими мавсумдаги энг яхши таймларимиздан бири бўлди. Натижадан ҳам, ғалабага қандай эришганимиздан ҳам мамнунмиз.

Жамоадан хурсандман, чунки, менимча, шерикларим жуда яхши ўйин ўтказди. Айниқса, керакли пайтда ўзини кўрсатган гол муаллифлари учун хурсандман.

"Атлетико" билан дерби? Бизда катта хоҳиш, энергия ва иштиёқ бор. Кейинги учрашувга яхши кайфиятда бориш учун бугун ғалаба қозониш жуда муҳим эди.

Жамоанинг ҳозирги ўйинидан ва футболчиларнинг майдонда ўзини қандай кўрсатаётганидан мамнунмиз. Захирадан майдонга тушаётган ўйинчилар биз учун жуда муҳим. Бугун улар ўйин боришини ўзгартиришди", — дея Вальверденинг сўзларини келтиради "Реал" расмий сайти.

Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган "Атлетико" — "Реал" дербиси 20 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:15 да бошланади.

Киритилди: 09:53, 16.09.2026.
Ўқилди: 497 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик