Кириш Регистрация
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан 3-1 Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-1 Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн 4-0 Ан-Наср (СА)
15/09 22:00 Райо Вальекано 2-1 Эспаньол
15/09 23:00 Алавес 0-1 Валенсия
15/09 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ғарафа
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Аморим: "Бенфика" билан ўйин мен учун алоҳида аҳамиятга эга"

Баҳо:
+ | -

"Милан" бош мураббийи Рубен Аморим Европа лигаси умумий босқичининг 1-турида "Бенфика"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Олдимизда муҳим ва ўзига хос учрашув турибди — бу Европа лигасидаги илк ўйинимиз. Майдонга тушишни интиқлик билан кутяпмиз.

"Милан" ва "Бенфика" ўртасидаги қарама-қаршилик тарихий аҳамиятга эга. Руй Кошта — Европа футболи афсонаси ва "Милан" учун ҳам рамзий шахс. Менинг ҳам "Бенфика" билан боғлиқ ўз тарихим бор, аммо бу ерда ғалаба қозониш учун турибман.

"Бенфика" юқори савияли футболчилари ва кучли мураббийи туфайли совринлар учун кураша олади. Жамоанинг ўзига хос услуби бор ва улар ишончли футбол намойиш этмоқда.

Менимча, "Бенфика" Европа лигасида ҳам ғолибликка даъвогар бўла олади — худди бошқа кучли жамоалар, жумладан Англия клублари каби. Биз эса бор кучимизни ишга солишимиз керак.

Португалияни соғинаман, аммо ҳозир Италиядаман, "Милан"даман ва бу ерда узоқ вақт қолишни истайман", — дея Аморимнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

"Милан" — "Бенфика" учрашуви 16 сентябрь куни Италияда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 17 сентябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 09:59, 16.09.2026.
Ўқилди: 254 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик