"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор Испания чемпионатининг 6-турида "Эльче" устидан 3:2 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг голсиз серияси ҳақида фикр билдирди.
"Голларим тез орада қайтиб келади. Бунчалик кўп имкониятни бой беришим мумкин эмас! Якшанба куни яна имкониятлар бўлади. Hala Madrid!" — деб ёзди Винисиус ижтимоий тармоқда.
26 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 7 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













