Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

«Бавария» иқтидори Леннарт Карлга еттита топ-клуб қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Леннарт Карл Европанинг бир қатор топ-клублари қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Манбага кўра, 18 ёшли футболчини «Реал», «Барселона» ва Англия Премьер-лигасининг бир нечта етакчи клублари кузатиб бормоқда.

«Ливерпуль» футболчи томони билан норасмий алоқа ўрнатган, «Арсенал» эса уни кузатиш учун скаутларини юборган. Шунингдек, «Манчестер Сити», «Челси» ва «ПСЖ» ҳам Карлнинг ўйинларини диққат билан кузатмоқда.

Леннарт Карл «Бавария» сафида 2025 йил ёзидан буён тўп тепмоқда. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.

Киритилди: 13:09, 16.09.2026.
Ўқилди: 775 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик