«Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси Жереми Алиадьер лондонликлар сафида кўришни истайдиган футболчини айтди.
«Бу қийин савол. Мен жамоа муваффақиятга эришиши учун таркиб мувозанатли бўлиши ва кийиниш хонасида яхши муҳит ҳукм суриши керак, деб чиндан ҳам ишонаман.
Аввалига Килиан Мбаппени айтмоқчи эдим, чунки у шунчаки дунёнинг энг яхши футболчиси. Аммо у бу жамоага қай даражада мос тушарди? Жамоа учун ўйнармиди ёки кўпроқ индивидуал ҳаракат қилармиди? Бунга ишончим комил эмас, шунинг учун бу жуда яхши вариант бўларди, деб ҳам айта олмайман.
Шу сабаб, эҳтимол, Хвичани танлаган бўлардим. У жамоавий футболчи ва майдонда жуда кўп меҳнат қилади. У чап қанотда ўйнайди, бу позицияни эса ёзда кучайтириш ёмон бўлмасди. Менимча, у фантастик трансфер бўларди», — деди Алиадьер Live Football Tickets нашрига берган интервьюсида.













