Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

АПЛда «МЮ» — «Ман Сити» дербисида хатога йўл қўйган VAR ҳакамлари ишдан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Pro Ref ташкилоти раҳбари Ховард Уэбб АПЛнинг 4-туридаги «Манчестер Юнайтед» — «Манчестер Сити» (0:1) учрашувида хатога йўл қўйган VAR ҳакамлари терма жамоалар ўйинлари учун танаффус тугагунга қадар ишдан четлатилганини маълум қилди.

Дастлаб Эрлинг Холанднинг голи ҳужумчининг офсайдда бўлгани сабабли бекор қилинган эди, бироқ VAR томонидан узоқ давом этган текширувдан сўнг қарор ўзгартирилди. Холанд қоидани бузмагани аниқланди. Шу билан бирга, «шаҳарликлар» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес офсайдда бўлган ва тўпга етиб бора олмаган.

«Бундай натижадан жуда хафа бўлдим. Барчамиз хафа бўлдик. Энг кўп эса ҳакамларнинг ўзи. Улар ўз ишларидан фахрланишади ва ҳозир бу вазиятда вазифани бажара олмаганлари уларга жуда оғир таъсир қилмоқда. Улар халқаро танаффус тугагунга қадар ўйинларни бошқаришмайди», — дея Уэббнинг сўзларини Sky Sports келтирди.

Терма жамоалар ўйинлари учун танаффус 21 сентябрда бошланиб, 6 октябрга қадар давом этади.

Киритилди: 15:11, 16.09.2026.
Ўқилди: 747 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик