«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор айни пайтда энг яхши формада эмас, аммо ҳануз асосий таркибда майдонга тушмоқда. Жозе Моуриньо матбуот анжуманларида бразилиялик ҳужумчи оптимал ҳолатига яқинлашаётганини бир неча бор таъкидлаган.
Ҳозирча Винисиус ўз мақоми туфайли асосий таркибдан жой олмоқда. Бироқ ҳужумчи ўз ўйинини яхшилай олмаса, унинг асосий таркибдаги ўрнини Ян Диоманде эгаллаши мумкин. Бу ҳақда The Touchline Cadena SER радиосига таяниб хабар берди.
Сешанба куни «Реал» Ла Лига доирасида меҳмонда «Эльче» устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Винисиус бир ярим тайм ўйнади ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.













