«Штутгарт» ярим ҳимоячиси Анджело Штиллер фаолиятини топ-клубда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда CaughtOffside хабар берди.
Манбага кўра, немис футболчисини ўз сафига қўшиб олишдан «Барселона» манфаатдор. Каталония клуби ярим ҳимоячининг Чемпионлар лигасидаги ўйинларини кузатган. Шунингдек, футболчи трансферига «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, «Штутгарт» ўз футболчисини тахминан 43 миллион фунт стерлингга сотишга тайёр.













