«Бавария» вингери Луис Диас жамоанинг ёздаги янги футболчиси Натаниэль Браун ҳақида илиқ фикр билдирди. Браун Мюнхен клубига «Айнтрахт»дан келиб қўшилган.
«У ажойиб футболчи. Дастлабки ўйинлардаёқ: «Вау!» деб ўйладим. У мени чиндан ҳам ҳайратлантирди — унинг салоҳияти жуда катта.
Унинг универсаллиги бизга катта устунлик беради. У, албатта, жамоамизнинг олдинга силжишига ёрдам беради», — дея Диаснинг сўзларини Goal нашри Sky'га таяниб келтирди.
Натаниэль Браун жорий мавсумда «Бавария» сафида бир нечта позицияда ўйнади. У чап қанот ҳимоячиси ва ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида майдонга тушди.
«Бавария» навбатдаги учрашувини 18 сентябрь куни Берлиннинг «Унион» клубига қарши ўтказади.













