«Манчестер Сити» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма бош мураббий Энцо Мареска билан ишлаш ҳақида фикр билдирди.
«Мареска менга жуда катта ишонч билдирмоқда. У мени «Манчестер Сити» сардорларидан бири этиб тайинлади. Бу мен учун жуда катта шараф.
Мураббий майда деталларга жуда катта эътибор беради ва бизга кўп ёрдам беради. У жамоада ажойиб муҳит яратди», — дея Доннарумманинг сўзларини журналист Жанлука Ди Марцио келтирди.
Мареска жорий мавсум бошланишидан олдин Хосеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллаб, «Манчестер Сити» бош мураббийига айланган.
Англия Премьер-лигасининг дастлабки 4 туридан кейин «шаҳарликлар» 12 очко билан турнир жадвалида 2-ўри













