Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Ўзбекистон кубоги. 90+10-дақиқадаги пенальти ОКМКни чорак финалга олиб чиқди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичида ОКМК ўз майдонида "Хоразм"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Учрашувда ҳисоб 60-дақиқада очилди. Ҳакам белгилаган пенальтини Сиаваш Ҳақназарий аниқ амалга ошириб, ОКМКни олдинга олиб чиқди.

"Хоразм" баҳснинг 86-дақиқасида жавоб қайтарди. Захирадан майдонга тушган Умидбек Султонов ҳисобни тенглаштирди — 1:1.

Баҳс тақдири қўшиб берилган дақиқаларда ҳал бўлди. 90+10-дақиқада ОКМК яна пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди ва Ҳақназарий иккинчи бор нуқтадан хатога йўл қўймади — 2:1.

Шу тариқа, Сиаваш Ҳақназарийнинг дубльи ОКМКга қийин ғалаба ва Ўзбекистон Кубоги чорак финали йўлланмасини тақдим этди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:20, 16.09.2026.
Ўқилди: 1007 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик