Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Поттер Дьёкерешнинг "Арсенал"даги қийин даврига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Швеция терма жамоаси бош мураббийи Грэм Поттер мавсум бошида қийинчиликларга дуч келаётган "Арсенал" ҳужумчиси Виктор Дьокерешни қўллаб-қувватлади.

28 ёшли форвард Англия Премьер-лигасининг дастлабки 4 турида жами 12 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва Микель Артета жамоасидаги асосий таркиб ўрнини йўқотди.

Ўтган мавсумда эса Дьокереш 21 та гол билан "Арсенал"нинг энг яхши тўпурари бўлган ва жамоа билан Англия чемпионига айланган.

Поттер ҳозирги вазиятни жиддий муаммо деб ҳисобламайди.

"Бундай ҳолатлар бўлиб туради. Ҳаётда бўлгани каби, ҳамма нарса гоҳ юқорига, гоҳ пастга кетади. Вазият жуда тез ўзгариши мумкин.

Баъзан муҳитни ўзгартириш футболчига ёрдам беради. Биз Викторни интиқлик билан кутяпмиз ва унга футболдан яна завқ олишга ёрдам берамиз", — деди Поттер.

Швеция терма жамоаси 25 сентябрь куни Миллатлар лигасида Руминияга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 21:36, 16.09.2026.
Ўқилди: 729 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик