Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Voha.uz: Бўш келманг, «Насаф» йигитлари!

Баҳо:
+ | -

Қаршининг "Насаф" жамоаси бугун Тошкент шаҳридан Бекобод шаҳрига жўнаб кетишди. "Насаф" ўринбосарлари бугун Бекободда 20-тур учрашувини ўтказишади. Учрашув соат 16:30да бошланиши белгиланган.

Олий лига 20-тур доирасида эртага "Насаф" жамоасини яна бир қийин учрашув кутиб турибди. Жамоа эртага Бекободда "Металлург" жамоасига қарши майдонга тушади. Кейинги пайтларда оғир ва кутилган натижалар билан якунланган ўйинлар жамоа аъзоларига руҳий томондан бироз таъсир қилганини ҳам тушуниб турибмиз. Аммо бу футбол, жаҳоннинг энг кўзга кўринган клублари ҳам бундан истисно қилинмаган. Шундай экан ўтган ўйинларни унутиб, фақат олдиндаги ўйинларга бор эътиборни қаратиш керак. Биз мухлислар асло бўлиб ўтган ўйинлар натижасидан хафа эмасмиз, йигитларимиз барибир чиройли ўйинлар намойиш этишди, бунинг учун уларга катта раҳмат.

Жамоани ҳозир ҳам айрим йўқотишлар қийнаб турибди. Аммо мураббийлар штаби бу вазиятдан чиқиб кетиш чораларини кўришмоқда. Афсуски, марказий ҳимоячи Мақсуд Каримов бу сафар ҳам ўз жамоасига ёрдам бера олмайди. Чунки, ПФЛ томонидан қизил карточка олган ўйинчиларга нисбатан ҳали қарор қабул қилингани йўқ. Агар Мақсуд Каримовга нисбатан қизил карточкаси бўйича икки ўйиндан четлатиш жазоси қўлланса, навбатдаги "Металлург" билан бўладиган ўйин ҳам ҳисобга киради ва у 21-турдан майдонга тушиши мумкин бўлади.

Жароҳат олган ва ҳозирги пайтда тўлиқ соғайиб кетмаган ўйинчилардан кимлар майдонга туширилиши бу ўйин олдидан ҳал бўлади. "Насаф" жамоасига бу сафар ҳам осон бўлмайди. Лекин таркибдаги ўйинчилардан кимларга мураббий томонидан ишонч билдирилса, улар бор куч ва маҳоратлари билан майдонда ҳаракат қилишлари талаб этилади ва ишонамизки улар буни уддалашади.

Биз мухлислар жамоамизда пайдо бўлган муаммоларни жуда яхши тушуниб турибмиз. Аммо жамоамиз йигитларига ва мураббийларимизга ишонамиз, улар ўзларининг майдонга туша олмайдиган сафдошлари ўрнини билдирмасдан олдимизда турган муҳим ўйинда ижобий натижани кўрсатишади. Биз мухлислар доимо Сизлар билан, ҳар доимгидек бор эътиборимиз ҳам ва умидимиз ҳам Сизлардан, "Насаф" йигитлари бўш келманглар, деб қоламиз.

"Насаф" ПФК мухлислар клуби етакчиси Ўктам Узоқов.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 10:51, 28.09.2013.
Ўқилди: 4532 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.