Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Аксель Витцель Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

«Ницца»нинг 37 ёшли ярим ҳимоячиси Аксель Витсель Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

Футболчи 2023 йилда ҳам миллий жамоадан кетганини эълон қилган, аммо кейинчалик халқаро майдонга қайтган эди. 2026 йилги жаҳон чемпионатида Витцель икки учрашувда майдонга тушди.

«Бу сафар қарорим қатъий. Терма жамоадаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим.

Энди ёшлар ва янги авлодга йўл бериш вақти келди. Шу 18 йил давомида майдонда бор кучимни берганимдан ниҳоятда фахрланаман. 18 ёшимда бу йўлни бошлаганимда бундай юксак натижаларга эришишимни ҳатто тасаввур ҳам қила олмасдим. Биз ҳақиқатан ҳам унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирдик.

Мухлисларга раҳмат. Шу йиллар давомида профессионал ўсишимга у ёки бу тарзда ҳисса қўшган барча жамоадошларим, мураббийлар ва федерация ходимларига миннатдорлик билдираман.

Терма жамоага келажакда омад тилайман. Ишончим комил, уни ёрқин келажак кутмоқда.

Мен сени севаман, Бельгия», — деб ёзди Витцель ижтимоий тармоқда.

Аксель Витсель Бельгия терма жамоасида 2008 йилдан буён тўп суриб келган. У миллий жамоа сафида 140 та учрашув ўтказиб, 12 та гол урган.

«Зенит»нинг собиқ футболчиси Бельгия терма жамоаси тарихида ўтказилган ўйинлар сони бўйича иккинчи ўринни эгаллайди. Шунингдек, у мамлакат шарафини жаҳон чемпионатида ҳимоя қилган энг ёши катта футболчи ҳисобланади.

Витцель 2018 йилги жаҳон чемпионатида Бельгия терма жамоаси билан бронза медалини қўлга киритган.

Киритилди: 03:16, 17.09.2026.
Ўқилди: 642 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5736]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5366]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4380]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3651]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3194]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2663]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2617]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2580]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2499]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2383]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик