Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Миржалол Қосимов: «Кубокка хос бўлган драматик ўйин гувоҳи бўлдик»

Баҳо:
+ | -

ОКМК клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган "Хоразм"га қарши ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?

— Икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Ўз имкониятларимиздан фойдаланиб, кейинги босқичга чиқдик. Кубок баҳслари битта ўйиндан иборат бўлгани учун яримта вазиятни ҳам голга айлантиришга тўғри келади. Кеча кўрдик, «Андижон» жамоаси 2:0 ҳисобида олдинда бора туриб, учрашув 2:2 ҳисобида тугади ва «Андижон» пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.

Бугун «Хоразм» жамоаси ҳам жанговор ўйин кўрсатди, охиригача кураш олиб борди. Қизиқарли ўйин бўлди, деб ҳисоблайман. Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман. Энди чемпионатнинг навбатдаги турига ҳозирлик кўрамиз. Стадионга келган мухлисларга ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

— Ўйинга бир кун қолганида «Хоразм»га янги мураббий тайинланди. Бу сизнинг тайёргарлигингизга қандай таъсир қилди?

— Албатта, ўйиндан олдин ҳар бир детални инобатга оламиз. Рақиб сафида бугун айрим етакчилар ўйнамади ва бошқалар ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Бу, ўз навбатида, бошқа футболчиларга имконият беради. Бугун Кубокка хос бўлган драматик ўйин гувоҳи бўлдик.

Манба: @fcokmk
Киритилди: 07:02, 17.09.2026.
Ўқилди: 709 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик