Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма «Скуадра Адзурра» бошқарувига қайтган Роберто Манчини билан жамоа яна муваффақиятларга эришишига ишонч билдирди.
«Мен яна яхши натижалар кўрсата бошлашимизга, Европа чемпионатига, кейин эса Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонаман. Манчини билан Италия ўз ўрнида бўлиши керак бўлган жойга қайтади», — дея Жанлуижи Доннарумманинг сўзларини derbyderbyderby.it нашри келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Роберто Манчини 2021 йилда Италия терма жамоасини бошқарган ва италияликлар ўша йили Европа чемпионатида ғолиб чиқишган. Финалда Италия Доннарумманинг пенальтилар сериясидаги муваффақиятли ўйини эвазига Англияни мағлуб этган.













