Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Канселу: "Бу фаолиятимдаги энг яхши гол"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" қанот ҳимоячиси Жоау Канселу Ла Лиганинг "Расинг"га қарши 7:2 ҳисобида якунланган учрашувида урган голига баҳо берди.

Айнан португалиялик футболчи 8-дақиқада ҳисобни очиб, йирик ғалабага старт берди. 32 ёшли Канселу жарима майдони ташқарисидан кучли ва айланма зарба йўллади, тўп тўсинга тегиб дарвоза тўридан жой олди.

"Бу бутун фаолиятимдаги энг яхши гол! Уни янада алоҳида қиладиган жиҳат — бу голни "Барселона" сафида урганим", — деди Канселу.

Жоау Канселу август ойида Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубидан эркин агент сифатида "Барселона"га қайтган эди.

У ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида ҳам каталонияликлар сафида ижара асосида тўп сурган.

Киритилди: 10:06, 17.09.2026.
Ўқилди: 523 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик