"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик каталонияликларни ўзи аввал ишлаган жамоалар билан таққослашни истамаслигини билдирди.
"Барселона"ни аввалги жамоаларим билан солиштиришни хоҳламайман. Бу осон эмас ва мен бундай таққослашларни ёқтирмайман. Ўтмишда ҳар бир жамоада кўрган нарсаларимни қадрлайман", — деди Флик матбуот анжуманида.
Немис мутахассиси "Барселона"ни 2024 йилдан буён бошқариб келмоқда.
Каталонияликлар жорий мавсум Испания чемпионатидаги дастлабки 6 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди ва 18 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Флик "Барселона"га келишидан аввал "Бавария", Германия терма жамоаси ва "Хоффенхайм"да бош мураббий сифатида ишлаган.













