"Ливерпуль" собиқ ярим ҳимоячиси Жейми Реднапп "Манчестер Юнайтед"нинг Англия Лига кубогида "Брайтон"га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинини шарҳлади.
""Брайтон" 0:2 ҳисобида ортда қолаётганида, улар учун ўйин жуда қийин кечадигандек туюлган эди.
Аммо кутилмаганда жамоа ўз ритмини топди. Паскаль Гросс майдонда, шубҳасиз, энг яхши футболчи бўлди. У ўйинни бошқарди ва "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимояси устидан устунлик қилди.
Унинг ўйинини кўриб, бир савол туғилади: нега "Юнайтед" уни Андрей Сантос ёки Юри Тилеманс каби футболчилар ўрнига сотиб олмади?
"Олд Траффорд"да 0:2 ҳисобидан қайтиш деярли имконсиз. Аммо "Брайтон" рақибидан яхшироқ кўринди — жамоа жисмоний жиҳатдан анча тайёр ва агрессивроқ ҳаракат қилди.
"Манчестер Юнайтед" эса ўзига ортиқча ишонган, бир вақтнинг ўзида аянчли ва даҳшатли кўринди. "Манчестер Сити"га қарши ўйиндаги воқеалардан кейин улар ўзларига келади, деб ўйлагандик, аммо бундай бўлмади", — деди Реднапп.













