Мадриднинг «Атлетико» клуби аргентиналик ҳужумчиси Хулиан Альварес яқин вақт ичида агентини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда Topskills Sports UK хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Альварес ёзги трансфер ойнасидаги воқеалардан сўнг агенти Фернандо Идальго билан ҳамкорликни тугатиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик форвард «Барселона»га ўтишни жуда истаган, аммо «Атлетико» уни қўйиб юбормаган.
Хабар қилинишича, Альвареснинг янги агенти Хавьер Пасторе бўлиши мумкин. Унинг асосий мижозларидан бири «Манчестер Сити»нинг янги футболчиси Энцо Фернандес ҳисобланади.
Альварес янги мавсумда барча мусобақалар доирасида 3 та учрашув ўтказиб, 1 та голли узатма амалга оширди.













