Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Реал» 15 ёшли Жей-Жей Габриэль трансфери устида бир неча ойдан бери ишламоқда

Баҳо:
+ | -

The Athletic маълумотига кўра, «Реал» «Манчестер Юнайтед»нинг ёш иқтидори Жей-Жей Габриэл трансфери устида бир неча ойдан бери жуда махфий тарзда иш олиб бормоқда.

15 ёшли ҳужумчи янги чақириқ излаётгани сабабли «Манчестер Юнайтед»дан унинг клубдаги рўйхатдан ўтказилишини бекор қилишни расман сўраган.

Футболчига «Бавария» ва «Барселона» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Шунга қарамай, Мадриднинг «Реал» клуби англиялик иқтидорни қўлга киритиш учун яхши позицияда турибди.

«Қироллик клуби» Габриэлни дастлаб «Кастилья» сафида, шунингдек, УЕФА Ёшлар лигасида майдонга туширишни режалаштирмоқда.

Мадридликлар 15 ёшли футболчини келажакда «Реал» асосий жамоасининг муҳим ўйинчиларидан бирига айланиши мумкин бўлган катта истеъдод сифатида баҳоламоқда.

Киритилди: 13:32, 17.09.2026.
Ўқилди: 1035 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик