Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Дуэ сўнгги икки ўйинни захирада бошлаганидан хавотирда эмас

Баҳо:
+ | -

Le Parisien маълумотига кўра, «ПСЖ» вингери Дезире Дуэ жамоанинг сўнгги икки учрашувини захира ўриндиғида бошлаганидан хавотирда эмас.

Франциялик ҳужумкор футболчи ҳали ҳам парижликлар учун муҳим ўйинчилардан бири бўлиб қолмоқда. Бош мураббий Луис Энрике эса жамоавий уйғунликни яхшилаш, турли комбинацияларни синаб кўриш ва футболчилар юкламасини тўғри тақсимлаш мақсадида таркибда ротация амалга оширмоқда.

Дуэ ҳам бу вазиятни ўзи учун таҳдид сифатида эмас, балки соғлом рақобат сифатида қабул қилмоқда.

Шунингдек, «ПСЖ» 21 ёшли футболчи билан шартномани узайтириш масаласида дастлабки алоқаларни бошлаган.

Дуэнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 13:34, 17.09.2026.
Ўқилди: 700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик