«Ливерпуль» ПСВ ярим ҳимоячиси Паул Ваннерга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Германия футболи бўйича эксперт Кристиан Фальк хабар берди.
Манба маълумотига кўра, мерсисайдликлар ижодкор ярим ҳимоячи позициясини кучайтириш учун бир қатор вариантларни кўриб чиқмоқда ва Ваннер ҳам рўйхатдан жой олган.
20 ёшли Австрия терма жамоаси футболчиси «Бавария» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган йили ПСВга тўлиқ трансфер асосида ўтган ва Петер Бос бошчилигида Нидерландия чемпионлигини қўлга киритган.
Transfermarkt Ваннернинг бозор қийматини тахминан 19 миллион фунтга баҳоламоқда. Чап оёқда ҳаракат қиладиган плеймейкер чизиқлар орасига аниқ узатмалар бериш қобилияти билан ажралиб туради.
Унинг ПСВ билан шартномаси 2030 йилга қадар амал қилади. Айни пайтда Ваннер асосий эътиборини Эредивизиядаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бирига айланишга қаратган.
«Ливерпуль»нинг унга қизиқиши Флориан Вирцнинг Премьер-лигада ҳали ўзининг энг яхши формасини топа олмагани билан ҳам боғланмоқда. Доминик Собослаи эса жорий мавсум Андони Ираола томонидан кўпроқ чуқурроқ позицияда ўйнатилмоқда.













