Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян 4-3 Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта 1-0 Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг

«Челси» клуб раҳбариятидаги ўзгаришлар фонида баёнот берди

Баҳо:
+2 | -

Лондоннинг «Челси» клуби раҳбариятдаги ўзгаришлар фонида расмий баёнот эълон қилди. Бир кун аввал америкалик бизнесмен Тодд Боули клуб директорлар кенгаши раиси лавозимини тарк этган эди.

«Кечаги кун «Челси» тарихида муҳим босқич ва янги саҳифанинг бошланиши бўлди. Биз клубни тарк этаётган ҳамкорларимизга миннатдорлик билдирамиз ва уларнинг «Челси» ривожига қўшган ҳиссасини юксак қадрлаймиз.

Энди биз умумий мақсад, аниқ йўналиш ва келажакка ишонч билан олдинга ҳаракат қиламиз. Мақсадларимиз равшан: энг юқори даражада рақобатлашиш, йирик совринларни қўлга киритиш ва барқарор муваффақиятга эришиш.

«Челси» мухлислари — клубнинг юраги. Улар 120 йилдан ортиқ вақт давомида унинг ҳақиқий посбонлари бўлиб келмоқда. Клубга эгалик қилиш масъулияти бизда бўлса-да, бу ҳар доим сизнинг клубингиз бўлиб қолади. Биз сизларни тинглашга ва майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам фахрланишингиз мумкин бўлган «Челси»ни барпо этишга интиламиз.

Майдондаги муваффақият доимо асосий устувор вазифамиз бўлиб қолади. Бу Премьер-лига ва бошқа йирик мусобақаларда ғолиблик учун курашишни, шунингдек, жамоага мунтазам сармоя кирита олишимиз учун клубнинг тижорий салоҳиятини мустаҳкамлашни англатади.

Шунингдек, «Челси»нинг келажакдаги инфратузилмасига ҳам эътибор қаратамиз. Оқилона сармоя киритиб, келгуси авлодлар учун энг тўғри ва узоқ муддатли ечимларни излаймиз.

Биз «Челси» нималарга эриша олиши борасида катта амбицияларга эгамиз. Шу билан бирга, бундай буюк клубни бошқариш зиммамизга катта масъулият юклашини ҳам яхши англаймиз.

«Челси»нинг биргаликда олдинга ҳаракат қилиши учун ишлашда давом этамиз», — дейилади клуб эгалари номидан берилган баёнотда.

Киритилди: 13:42, 17.09.2026.
Ўқилди: 455 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик