Самарқандда шахмат бўйича олимпиада давом этмоқда. Кеча 1-тур баҳсларида Ўзбекистон номидан иштирок этаётган барча 6 та жамоа (3 та эркаклар ва 3 та аёллар) ғалабага эришганди. Бугун вакилларимиз 2-тур баҳсларида дона суришади.
Ўзбекистоннинг асосий жамоаси перулик шахматчилар билан кураш олиб боради. 1-турда дам олган Жавоҳир Синдоров бугундан баҳсларга қўшилади.
Нодирбек Абдусатторов — Жорже Кори
Жавоҳир Синдоров — Диего Флорес Квиллас
Шамсиддин Воҳидов — Стивен Роҳас Салас
Муҳиддин Мадаминов — Санчес Фернандес
Ўзбекистон аёллар жамоаси эса эквадорлик шахматчиларга қарши дона суради.
Анаҳи Ортиз — Афруза Ҳамдамова
Карла Серрано — Гулруҳ Тоҳиржонова
Риваденейра Жарамилло — Умида Омонова
Арлетте Кайседо — Нилуфар Имомқўзиева













