«Ливерпуль» қишки трансфер ойнасида «Монако» ярим ҳимоячиси Ламин Камарани ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Football Insider маълумотига кўра, мерсисайдликлар марказий чизиқдаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида сенегаллик футболчи трансферини амалга оширмоқчи.
Манба таъкидлашича, «Ливерпуль» ёзги трансфер ойнасида ҳам янги ярим ҳимоячи сотиб олишни истаган, аммо бу режани амалга ошира олмаган.
Айни пайтда Камара январь ойи учун «Ливерпуль»нинг трансфер рўйхатида юқори ўринлардан бирини эгаллаб турибди.
22 ёшли футболчи 2026/27 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Transfermarkt портали Ламин Камаранинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.













