Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Тилеманс «МЮ»нинг «Брайтон»га қарши мағлубияти сабабини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс Англия Лига кубогида «Брайтон»га 2:3 ҳисобида бой берилган учрашувда жамоанинг қаерда хатога йўл қўйганини тушунтирди.

«МЮ» Ши Лейси ва Мэйсон Маунтнинг дастлабки 10 дақиқада урган голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган эди. Бироқ кейинчалик «Брайтон» учта гол уриб, «Олд Траффорд»да ғалабани илиб кетди.

«Ўйинни жуда ижобий бошладик, аммо биринчи бўлим охирида гол ўтказиб юбордик. Шундан кейин ритмимизни бироз йўқотдик ва орқага ҳаддан ташқари чекиниб қолдик», — деди Тилеманс MUTVга.

Мазкур учрашувда сардорлик боғичи ишониб топширилган бельгиялик футболчи якшанба куни Премьер-лигадаги муҳим баҳс олдидан жамоани бирлашишга чақирди.

«Биз жамоа сифатида биргаликда кучли бўлишимиз керак. Якшанба куни жуда муҳим ўйин бор. Бу Премьер-лига учрашуви ва унда ўзимизни тиклаб, муносиб жавоб қайтаришимиз ҳамда танаффус олдидан ижобий натижа билан якунлашимиз керак», — деди Тилеманс.

Киритилди: 17:26, 17.09.2026.
Ўқилди: 1203 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик