Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган 3-шахмат паралимпиадасида дунёнинг 36 та давлатидан 41 та жамоа ва 164 нафар етакчи шахматчилар иштирок этди. Нуфузли мусобақада юртимиз шарафини 3 та таркиб муносиб ҳимоя қилди.
Ҳал қилувчи 7-турда Ўзбекистон-1 жамоаси Исроил устидан 2.5 : 1.5 ҳисобида ёрқин ғалабани қўлга киритди!
Мусобақа якунига кўра, Полша 1-ўрин, Куба 2-ўринни эгаллаган бўлса, терма жамоамиз 11 очко жамғариб, 3-ўрин ва бронза медалларига сазовор бўлди.













