Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Райс "Трабзонспор"ни қабул қилиб олди ва Салоҳ билан суҳбатлашди

Баҳо:
+ | -

Томас Райс "Трабзонспор" бош мураббийи этиб тайинланди. Немис мутахассиси Туркия клуби билан икки йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда жамоа расмий сайти хабар берди.

Райс янги жамоасининг юлдуз ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан аллақачон суҳбатлашганини ҳам маълум қилди.

"Унинг даражасидаги футболчи билан ишлаш — мураббий бошидан кечириши мумкин бўлган энг яхши воқеалардан бири. Ғалаба қозониш учун бизга фақат Салоҳ эмас, барча футболчилар керак. Майдондаги 11 нафар ўйинчининг барчаси жуда яхши ишлаши лозим.

Вақти-вақти билан ундан ҳимояда ҳам ёрдам кутишимиз мумкин. Ҳужумда эса, албатта, унга ҳаракат эркинлигини бераман.

Агар биз яхши ҳимоялансак, уни ортиқча югуришга мажбур қилмасак, тўпни тез қайтариб олиб, уни Салоҳга етказсак, унинг ижодкорлиги ва юқори маҳоратидан фойдалана оламиз.

Унинг ҳимояда ҳам жамоага қанчалик ёрдам беришга тайёр эканини кўрсангиз, унинг нақадар муҳим футболчи эканини тушунасиз. У муваффақиятга эришишни қанчалик қаттиқ исташини намоён қилмоқда", — деди Райс.

Томас Райс аввал "Бохум", "Шальке 04" ва "Самсунспор" клубларида ишлаган. У "Бохум" билан Иккинчи Бундеслигада чемпион бўлган, "Самсунспор"ни эса 2024/25 йилги мавсумда Туркия чемпионатида 3-ўринга олиб чиққан.

Айни пайтда "Трабзонспор" Туркия чемпионати турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 22:09, 17.09.2026.
Ўқилди: 645 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик