Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла

Аморимга "Милан"дан истеъфо хавфи йўқ

Баҳо:
+ | -

"Милан" бош мураббийи Рубен Аморим Европа лигасида "Бенфика"дан учралган мағлубиятдан кейин ҳам истеъфога чиқарилиш хавфи остида эмас. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

"Милан" мавсумни "Торино" ва "Венеция" устидан қозонилган ғалабалар билан бошлади. Бироқ кейинги натижалардан сўнг Аморимнинг иши ва клуб лойиҳасининг ривожланиш йўналиши бўйича саволлар пайдо бўлди.

Қайд этилишича, жамоа ўйиннинг асосий жиҳатларида муаммоларга дуч келмоқда. "Милан" ҳимояда ишончли ҳаракат қила олмаяпти, ҳужумда эса етарлича самарадорлик кўрсатаётгани йўқ.

Шунингдек, мухлислар Аморимнинг учрашувлар учун футболчилар танлови ва асосий таркибни тез-тез ўзгартириб туришидан норози экани айтилмоқда.

Клуб эгаси Жерри Кардинале ва Аморим сўнгги натижалар ҳамда жамоанинг кейинги ривожланиш йўналишини муҳокама қилиши кутилмоқда.

La Gazzetta dello Sport маълумотига кўра, мавсумдаги дастлабки бешта ўйиндан кейин португалиялик мутахассисни истеъфога чиқариш режалаштирилмаган. "Милан" раҳбарияти ҳали ҳам Аморимни клубнинг узоқ муддатли лойиҳаси учун муносиб мураббий деб ҳисобламоқда.

Киритилди: 22:19, 17.09.2026.
Ўқилди: 1141 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик