Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Марко Розе: «Биринчи бўлимдаги ўйинимиз шунчаки ажойиб эди»

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» бош мураббийи Марко Розе Европа лигаси умумий босқичи 1-турида «Реал Сосьедад» устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди.

«Борнмут» биринчи бўлимни ҳар томонлама ажойиб ўтказди — прессинг, тўп назорати ва урилган голлар нуқтайи назаридан. Ҳисобни 3:0 кўринишига келтиришга ҳам яқин эдик. Иккинчи бўлимда бироз қийинроқ бўлди, аммо якунда муносиб ғалабага эришдик. Биринчи бўлим эса шунчаки ажойиб ўтди.

Осон бўлмади, чунки ҳисоб анча нозик эканини тушуниб турардик. Рақиб бир гол урса, уларда янги куч пайдо бўлишини билардик ва худди шундай бўлди. Трибуналар ҳам босимни кучайтиришини билардик, аммо 2:1 ҳисобидан кейин қандай ҳимояланганимиз ва сабр қилганимиз шунчаки ажойиб эди. Бу ғалаба биз учун жуда муҳим эди.

Европа лигасида ҳам ўз мақсад ва вазифаларимиз бор. Биз ўйинларда ғалаба қозонишни ва қай даражада рақобатбардош эканимизни текширишни истаймиз. Ҳозир яхши формада эканимизни ҳис қиляпмиз. Шунинг учун тайёр эканимизни амалда кўриш жуда муҳим ва ёқимли бўлди», — дея Розенинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирди.

Европа лигаси умумий босқичи 2-турида «Реал Сосьедад» сафарда «Юнион»га қарши ўйнайди, «Борнмут» эса «Штурм» билан баҳс олиб боради. Ҳар икки учрашув 15 октябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 07:00, 18.09.2026.
Ўқилди: 785 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик