«Ювентус» вингери Керим Алайбегович Европа лигаси умумий босқичи 1-турида «НЕК Неймеген» устидан қозонилган 5:0 ҳисобидаги ғалабага изоҳ берди.
«НЕК» бутун майдон бўйлаб бирга-бир вазиятларда жуда яхши ҳаракат қилди, шунинг учун ечим излашимизга тўғри келди. Рақибни ё пас орқали, ёки дриблинг ёрдамида ортда қолдириш мумкин.
Улар жуда яхши прессинг қилди ва мени доимий назорат қилишга ҳаракат қилди. Аммо, менимча, биз вазифани уддаладик ва тўғри ечимларни топа олдик», — дея Алайбеговичнинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирди.













