«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим Италия клубида жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда.
Журналист Маттео Моретто маълумотига кўра, португалиялик мутахассиснинг жамоадаги айрим етакчи футболчилар билан муносабати яхши эмас.
Манба таъкидлашича, баъзи ўйинчилар мураббийнинг ғояларига шубҳа қила бошлаган. Шунга қарамай, клуб эгаси Аморимни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда ва ҳозирча раҳбарият ҳам мураббий томонида.
Аввалроқ «Милан» Европа лигаси умумий босқичининг 1-турида ўз майдонида «Бенфика»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
А Серияда ҳам «россонери»нинг ишлари кўнгилдагидек эмас. Тўрт турдан кейин жамоа 8 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.













