«Атлетико» дарвозабони Ян Облак Испания чемпионати доирасида «Реал»га қарши бўлиб ўтадиган Мадрид дербиси олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Дерби ҳар доим дербилигича қолади. Бундай ўйинларда ҳамма иштирок этишни истайди.
Биринчи дербимдан бошлаб майдонга доим ғалаба қилиш истаги билан тушганман. Бундай учрашувларда бор кучингни майдонда қолдирасан, имкони борича яхши ўйнашга ва жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиласан.
Бу сафар ҳам худди шундай бўлади», — деди Облак матбуот анжуманида.
Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган «Атлетико» — «Реал» учрашуви 20 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.













