Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Флик: «Адейемига 100 фоиз ишонаман»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханси Флик жамоанинг германиялик ҳужумкори Карим Адейемининг каталонияликлар сафидаги илк ўйинларига юқори баҳо берди.

24 ёшли вингер ёзда Дортмунднинг «Боруссия» клубидан «Барселона»га ўтган. У жорий мавсум 7 та учрашувда 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

«У жуда тезкор. Менимча, тезлик борасида Альфонсо Дэвис унга ўхшайди. Адейеми яхши инсон, кийиниш хонасида унга катта ҳурмат бор. Жамоа уни яхши кўради. Айниқса, у энди келган пайтда бу жуда муҳим эди. Бундай ўйинлар ва натижалар мослашув жараёнини осонлаштиради», — деди Флик.

«Германияда унинг ишлари унчалик яхши эмасди. Энг тўғри қарор муҳитни алмаштириш ва бошқа мамлакатга кўчиб ўтиш эди. У бизни танлаганидан хурсандман.

Унинг имкониятларини яхши биламан. Биз фақат унга ғамхўрлик қилишимиз ва ишонч билдиришимиз керак. Мен унга 100 фоиз ишонаман ва чоршанба кунигидек ўйинларни яна кўп бор кўрамиз, деб умид қиламан», — деди «Барселона» бош мураббийи.

Киритилди: 17:16, 18.09.2026.
Ўқилди: 910 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик