«Реал» ва «Барселона» 16 ёшли америкалик ярим ҳимоячи Каван Салливанни ўз сафига қўшиб олиш имконияти бўйича сўров юборди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Айни пайтда футболчи 18 ёшга тўлганидан сўнг «Манчестер Сити» сафига қўшилиши керак.
Манбага кўра, Салливан ҳозирча Англия клубига содиқ қолмоқда. Шунга қарамай, Испания грандлари келажакда жаҳон футболи юлдузига айланиши мумкин бўлган ёш иқтидорни ўз томонига оғдириш уринишларини тўхтатмаяпти.
16 ёшли Салливан ҳозирда «Филадельфия Юнион»нинг асосий таркибида мунтазам майдонга тушмоқда.
У жорий мавсум МЛСда 23 та учрашувда 6 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.













