Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Харри Кейн Бундеслигада 100-голини турнир тарихида энг тез урган футболчи бўлди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Харри Кейн Бундеслигадаги 100-голини урди ва ушбу натижага турнир тарихида бошқалардан кўра тезроқ эришди.

Инглиз ҳужумчиси бу натижани Бундеслиганинг 4-турида «Унион»га қарши учрашувда қайд этди. Мюнхендаги «Арена Мюнхен» стадионида ўтказилган баҳсда Кейн 39-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди.

100 та гол уриш учун футболчига 98 та ўйин кифоя қилди. Шу тариқа, Кейн Бундеслигада 100 голлик маррага энг тез етган футболчига айланди.

Учрашув «Бавария»нинг 7:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Кейн баҳсда дубль қайд этди.

Бундеслигадаги тўртта турдан сўнг «Бавария» 10 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. «Унион» эса бир очко билан 16-поғонада.

Бундеслига. 4-тур
«Бавария» — «Унион» — 7:0
Голлар: Мусиала, 18; Кейн, 39 (пен.), 54; Олисе, 43, 73, 76; Сайбари, 70.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:52, 19.09.2026.
Ўқилди: 899 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик