Франциялик футболчи Майкл Олисе Германия Бундеслигасидаги ҳакамликдан норози эканини билдирди. «Бавария» сафида тўп сураётган футболчи рақиб ҳимоячиларининг қўпол ҳаракатларига ҳакамлар етарлича қатъий муносабат билдирмаяпти, деб ҳисоблайди.
«Ҳакамлар қаттиқроқ бўлиши керак, акс ҳолда мени шунчаки парча-парча қилиб ташлашади. Рақиб ҳимоячилари қандай ҳаракат қилаётганини кўриб, шунчаки туриш ва ҳеч нарса қилмаслик мумкин эмас. Бундай ҳолатларга кўз юмиб бўлмайди», — дея Олисенинг сўзларини derbyderbyderby.it нашри келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Майкл Олисе 2024 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Германия клубига Англиянинг «Кристал Пэлас» жамоасидан ўтган.













