Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

«Бавария» Ямалнинг «Олтин тўп» ҳақидаги гапларига кескин жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» спорт бўлими раҳбари Макс Эберль «Барселона» футболчиси Ламин Ямалнинг «Олтин тўп» ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди.

19 ёшли вингер мукофот энг кўп гол урган футболчига эмас, балки «дунёнинг энг яхши ўйинчиси»га берилиши кераклигини айтган эди. Голлар сонига урғу берилгани жамоатчилик томонидан «Олтин бутса» соҳиби ва «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлардан бири саналган Гарри Кейнга қаратилган ишора сифатида қабул қилинди.

«Энг яхши футболчилар — бу пиар-кампанияга муҳтож бўлмаган ўйинчилардир», — деди Эберль. Унинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирди.

«Майкл Олисе ҳам асосий даъвогарлар қаторида бўлиши керак, чунки у дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири», — дея қўшимча қилди «Бавария» функционери.

«Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:54, 19.09.2026.
Ўқилди: 1038 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик