Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 1-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Рафинья: «Атлетико»нинг Альварес бўйича позициясини тушунмайман»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Рафинья Диас Мадриднинг «Атлетико» клубидан Хулиан Альвареснинг амалга ошмай қолган трансфери ҳақида фикр билдирди.

Ўтган ёзда аргентиналик ҳужумчи «Барселона»га ўтишни истаган ва «Атлетико»ни тарк этиш нияти борлигини очиқ айтган эди. Бироқ Мадрид клуби раҳбарияти уни қўйиб юборишдан қатъий бош тортди.

«Ростини айтсам, Хулиан масаласида «Атлетико»нинг позициясини тушунмайман. Агар ўзингни ноқулай ҳис қилсанг, ўз имкониятларингни тўлиқ намоён этиш ва бутун эътиборингни ишга қаратиш жуда қийин бўлади.

У кетишни ва бизга қўшилишни хоҳлаётганини очиқ-ойдин билдирган эди. Бундай даражадаги футболчини қўйиб юборишни истамасликларини тушунаман, аммо бу вазиятда улар ҳаддан ошиб кетди», — дея Рафиньянинг сўзларини Managing Barca келтирди.

Transfermarkt портали Хулиан Альвареснинг бозор қийматини 120 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:02, 19.09.2026.
Ўқилди: 700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик