Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао

«Бавария» Ольмонинг «Барселона»даги кам ўйин вақтидан фойдаланмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани ҳужум чизиғида кўпроқ вариантларга эга бўлишни истамоқда. Бунга Харри Кейн ва Серж Гнабрининг ёши, Жамал Мусиаланинг соғлиги билан боғлиқ муаммолар ҳамда Луис Диаснинг беқарор ўйини сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Шу боис Мюнхен клуби ўз трансфер мақсадлари рўйхатига «Барселона»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дани Ольмони ҳам киритган.

«Бавария» аввал ҳам Ольмони сотиб олишга уринган, аммо бу ҳаракат муваффақиятсиз якунланган эди. Шунга қарамай, футболчи ҳали ҳам мюнхенликлар эътиборида қолмоқда. Дани Компанига жуда ёқади. Бундан ташқари, унинг «РБ Лейпциг»даги фаолияти туфайли Бундеслига билан яхши таниш экани ҳам муҳим омил ҳисобланади. Шу сабаб Ольмога Германиядаги ҳаёт ва футболга мослашиш учун кўп вақт талаб этилмайди.

El Nacional нашри Bild'га таяниб хабар беришича, «Бавария» музокараларни бошлашни режалаштирмоқда ва футболчи учун 70 миллион евро таклиф қилиши мумкин.

Мюнхенликлар Ольмонинг «Барселона»да камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётганидан фойдаланмоқчи. Айни пайтда у асосий таркиб учун курашда Фермин Лопесга ютқазмоқда. Бу ҳолат Дани Ольмони клубини алмаштириш ҳақида ўйлашга ундаши мумкин.

Энди асосий масала — «Барселона» президенти Жоан Лапорта Дани Ольмони қўйиб юборишга рози бўладими ёки йўқ.

Киритилди: 13:24, 19.09.2026.
Ўқилди: 1002 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик