«Барселона» ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямаль каталонияликларнинг асосий рақиби бўлмиш Мадриднинг «Реал» клуби ўйинларини кузатишга ҳаракат қилиши, аммо барча ўйинларни томоша қила олмаслигини айтиб берди. Ямаль бунинг сабаби «қаймоқранглилар»нинг мағлубиятини доимо кутиши билан боғлиқлигини тан олди.
«Албатта, «Реал»нинг ўйинларини ҳам кузатиб бораман. Аммо муаммо шундаки, уларнинг ўйинини томоша қилаётганда, ҳар доим мағлуб бўлишларини хоҳлайсан. Шу сабабли баъзида ўйинни шунчаки кўрмайман, чунки акс ҳолда ўтириб олиб, уларнинг мағлубиятини кутишимга тўғри келади», — деди Ямаль Movistar нашрига.
Ламин Ямаль — «Барселона» тарбияланувчиси. Ушбу мавсумда у клуб сафида еттита ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва тўртта голли узатмага муаллифлик қилди.













