Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Компани Кейн билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани клуб инглиз ҳужумчиси Харри Кейн билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бораётганини айтиб берди. Амалдаги келишув келаётган ёзда ўз ниҳоясига етади. Кейн «Бавария»га Англиянинг «Тоттенхэм» клубидан ўтган эди.

«Клуб музокаралар олиб бормоқда. Клубимизда Макс Эберль, Кристоф Фройнд ва Ян Дрезен тимсолида ажойиб раҳбарият бор, улар ушбу масала билан шуғулланишмоқда. Бунинг учун вақт талаб этилишини тушунаман. Мен учун энг муҳими — у ўзини яхши ҳис қилиши ва ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишидир», — деди Компани Bayern & Germany нашрига.

Ушбу мавсумда Харри Кейн мюнхенликлар сафида барча турнирларда еттита ўйинда майдонга тушди. Ҳужумчи олтита гол урди ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 14:48, 19.09.2026.
Ўқилди: 657 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик