Англиянинг «Ливерпуль» клуби қишки трансфер ойнаси очилганда 33 ёшли япониялик ярим ҳимоячи Ватару Эндо бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда Give Me Sport нашри ёзмоқда.
Таъкидланишича, футболчининг мерсисайдликлар билан шартномаси келаётган ёзда ўз ниҳоясига етади. Бу эса мавсум ўртасида унинг жамоадан кетиши учун қўшимча имкониятлар очади.
Ватару Эндо «Ливерпуль»га 2023 йилда «Штутгарт»дан ўтган эди. Ушбу мавсумда ярим ҳимоячи захира ўриндиғида қолиб, ҳали бир одам ҳам майдонга тушгани йўқ.













