Ўзбекистон Суперлигасининг 22-тури доирасида бугун "Машъал" ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
Учрашув Ғузор марказий стадионида ўтказилади ва соат 18:00 да старт олади. Баҳс "Futbol TV" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Жамоалар шу кунга қадар барча мусобақалар доирасида 41 марта тўқнаш келган. Ўзаро учрашувларда "Пахтакор" катта устунликка эга — тошкентликлар 30 марта ғалаба қозонган. "Машъал" ҳисобида 5 та ғалаба бор, яна 6 та баҳс дуранг билан якунланган.
Тўплар нисбати ҳам "Пахтакор" фойдасига — 84:26.
Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижаларга назар ташласак, "Машъал" рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб этган. "Пахтакор"нинг энг катта ғалабаси эса 5:0 кўринишида қайд этилган.
Учрашув: "Машъал" — "Пахтакор"
Сана: 19 сентябрь
Вақт: 18:00
Стадион: Ғузор марказий стадиони
Трансляция: "Futbol TV"














