Машҳур Италия стадиони «Сан-Сиро» бугун ўз юбилейини нишонламоқда — у роппа-роса юз йил аввал, 1926 йил 19 сентябрда очилган эди. Стадион Миланнинг икки бош футбол клуби — «Интер» ва «Милан» учун уй аренаси ҳисобланади.
Дастлаб у фақат «Милан»нинг стадиони ҳисобланган, аммо Иккинчи жаҳон урушидан кейин «россонери»лар уни «Интер» билан бўлишишга рози бўлишган. 1979 йилда эса стадион номи Джузеппе Меацца шарафига ўзгартирилган — у «Интер» ўйинчиси сифатида кўпроқ танилган бўлса-да, «Милан» таркибида ҳам тўп сурган.
Арена ўтган асрнинг 50 ва 80-йилларида икки марта реконструкцияни бошдан кечирган.













