Суперлиганинг 22-турида «Машъал» ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилди. Ғузордаги «Шўртан» стадионида кечган баҳс 0:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якунланди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. 51-дақиқада Сардор Собирхўжаевнинг узатмасидан сўнг Фламарион тошкентликларни олдинга олиб чиқди.
77-дақиқада Достонбек Ҳамдамовнинг ассистидан кейин Фламарион ўзининг иккинчи голини уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 90+10-дақиқада эса Муртозаев пеналтидан тўп киритиб, ҳисобни қисқартирди — 1:2!













