Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

А Серия. "Рома" ва "Интер" тўртта гол урилган ўйинда дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Италия А Сериясининг 2026/27 йилги мавсуми 5-туридан ўрин олган "Рома" — "Интер" учрашуви якунланди. Римдаги "Олимпико" стадионида ўтган баҳс 2:2 ҳисобида дуранг билан тугади.

Учрашувни Давиде Масса бошқарди.

Ҳисоб 6-дақиқада очилди. "Рома" ярим ҳимоячиси Ману Коне жамоасини олдинга олиб чиқди. 37-дақиқада Коне яна бир бор гол уриб, дубль қайд этди.

Иккинчи бўлим бошланиши билан "Интер" жавоб қайтарди. 46-дақиқада Лаутаро Мартинес ҳисобни қисқартирди. 79-дақиқада эса аргентиналик ҳужумчи ўзининг иккинчи голини уриб, якуний ҳисобни ўрнатди — 2:2.

Беш турдан кейин "Рома" 13 очко билан А Серия турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Интер" ҳам 13 очко жамғарган, аммо қўшимча кўрсаткичлар бўйича иккинчи поғонада бормоқда.

Кейинги турда Жан Пьеро Гасперини жамоаси 11 октябрь куни "Комо"га қарши майдонга тушади. Кристиан Киву шогирдлари эса 10 октябрда "Парма" билан баҳс олиб боради.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:00, 19.09.2026.
Ўқилди: 927 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик