Озорбойжоннинг «Сабаҳ» клубининг беш нафар футболчиси ўз мамлакатлари миллий терма жамоаларига чақирув олди.
Клуб маълумотига кўра, Умарали Раҳмоналиев (Ўзбекистон), Тимотеуш Пухач (Польша), Стас Покатилов (Қозоғистон), Патрик Орфе Мбина (Габон), Жой-Ленс Микелс (Руанда) ўз миллий терма жамоаларининг сентябрь-октябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида йиғинига таклиф этилди. Бу ҳақда media.az нашри хабар тарқатди.













